Лотинми, кирилл – қай бири маъқул?
akademik 25-02-2017, 09:37 1 410 Tadbirlar1993 йил “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон республикасининг Қонуни эълон қилинди. Орадан қарийб 24 йил ўтди, бу орада алифбо бир марта ислоҳ қилинди, унга ўтиш муддати бир неча бор чўзилди. Ва биз ҳозирги аҳволга етиб келдик.
Ҳозирги аҳволимиз қандай?
Нега шундай аҳволдамиз?
Иккинчи ноқулайлик sh ва ch ҳарфларига боғлиқ: бу ҳарфлар инглиз ёки бошқа тиллар учун балки қулайдир (чунки уларда сўзлар аксари қисқа, sh, ch ҳарфларининг бир сўзда икки марта ишлатилиши ёки ўзакка шу ҳарфлар иштирокида қўшимча қўшилиши учрамайди), аммо ўзбек тилида бу ҳарфлар ноқулайлик келтириб чиқармоқда. Масалан, qashshoq, cho‘chish, shishish, pashsha, ishchi, uchrashish каби шу ундошлар бир неча марта иштирок этган сўзлар ёзишга ҳам, ўқишга ҳам ноқулай, улар чўзилиб кетяпти (лотин алифбосидаги матнлар кириллчага қараганда 15 фоизгача катталашиб кетади), шу сабабли амалда бу ҳарфларнинг w, 6, 4 кабилар билан алмаштирилиши кузатилмоқда. Қатордан қаторга кўчирганда эса компьютер икки белгини бир-биридан ажратиб юборади. Бу қўш ҳарфларнинг алифбога киритилиши (эътибор беринг, инглиз алфавитида улар йўқ, ҳарф бирикмалари сифатида алоҳида ўргатилади) ва алифбода йўқ “с” ҳарфи иштирокида қўш ҳарф ясалиши (ch) эса мантиқсизликдир.
Учинчи ноқулайлик “ц” товушининг ҳозирги лотин алифбосида алоҳида ҳарф билан берилмаганлиги. Биз “ц” ни ўрнига қараб “ts” ёки “s” билан ифодалаймиз. Тўғри, “ц” туркий тиллар учун ёт товуш. Аммо тил тараққиёти натижасида бу товуш иштирокидаги интернацинал сўзлар, терминлар тилимизга кўп кириб келган. Кўпчилик “ц”ни ҳамма ўринда “s” деб талаффуз этиш ва ёзишни таклиф қиляпти. Лекин шундай атамалар борки, “s” билан ёзилганда омоним бўлиб қолади: цанга – sanga, церий – seriy, цоколь – sokol ва ҳоказо. Бу айнан шундай матнларни кўп ёзадиган мутахассислар, абитуриентлар ва талабалар томонидан маъқулланмаяпти.
Тўртинчи ноқулайлик “Е”, “Ё”, “Ю”, “Я” каби “ё”лашган ундошлар (биз уларни ўзаро шундай атаймиз) имлоси билан боғлиқ. Шу пайтгача, масалан, қачон “yu” ва қачон “u” ёзилиши бу ҳарфларнинг келган ўрни ва бажарадиган вазифасига боғлиқ деб келинган (Қаранг: Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг янги алифбоси ва имлоси. – Тошкент: Университет, 1999). Лекин бу қараш ушбу ҳарф бирикмаларининг имлосини мураккаблаштириб юборди. Натижада ҳатто имло луғатларида ҳам вариативлик кўпайиб кетди: sentabr – sentyabr, budjet – byujet, rеjissor – rejissyor.
2-сабаб. Кирилл алифбоси чекланмаган, у ҳамма жойда лотинча билан тенг ишлатилиши мумкин. Демак, ундан воз кечмаса ҳам бўлаверади. Шундай экан, ким бошини қотириб янги алифбони ўрганади, унда ўқиш ва ёзишга ўтади.
Нима қилмоқ керак?
Халқ эртакларини эсланг: бош қаҳрамон олдидан уч йўл чиқади – борса келар, борса хатар ва борса келмас. Биз ҳам айни дамда шундай уч йўл қаршисида қолдик:1. Ҳеч нарсани ўзгартирмаслик2. Лотин алифбосини ислоҳ қилиш3. Кириллчага қайтиш
Ҳеч нарсани ўзгартирмаслик тарафдорлари бир хатони тўғирлайман деб бир неча хатога йўл қўйиш мумкинлигидан огоҳлантирадилар. Кечувда отни алмаштирмайдилар деган гап бор. Ҳозир биз алифбони алмаштирадиган бўлсак, яна қанча ҳужжатлар, китоблар, дарслигу қўлланмалар – хуллас, анча нарсаларни ўзгартиришимиз керак. Бу кўп ҳаражат, меҳнатни талаб қилади, айрим чалкашликларга, ҳатто талафотларга олиб келади. Қолаверса, жаҳон ҳамжамияти олдида бебурд бўлиб қолишимиз ҳам мумкин, ахир бу алифбо ва имло борасида сўнгги 100 йил ичида қилинган олтинчи ислоҳот бўлади. Бу гапларда, ҳадикларда жон бор. Лекин ҳозирги аҳволимиз яхшими? Биз бир ботқоқда ўтирибмиз: бадбўй, хунук бўлса-да, ўзимиз кўниккан, илиққина жой. Фақат ботқоқ барибир ботқоқ-да. Алифбомизда ёзиб бўлмайди, у кириллчанинг ўрнини босолмайди, уни сиқиб чиқара олмайди. Бугун биз қилмасак, эртага авлодлар, хуллас, кимдир барибир аҳволни ўзгартириши керак. Муаммолардан қочиб қутулиб бўлмайди, ягона йўл – уларни ҳал қилиш.
Иккинчи йўл – жорий алифбони ислоҳ қилиш. Бу билан алифбо амалда қулайлашади, ундан фойдаланиш истаги ортади. Хўш, қайси жиҳатларини ислоҳ қилиш керак? Матн билан кўп ишлайдиган одам сифатида бу борада қуйидаги таклифларни киритаман:
1. О‘ ва g‘ ҳарфларини бир белги билан ифодалаш
2. Sh ва ch учун алифбода ҳарф бирикмаси эмас, ҳарф ажратиш.
3. Ц товушини “С” ҳарфи билан ифодалаш.
4. “Ёлашган” ундошлар (ё, ю, я) ни ҳар доим “yo”, “yu”, “ya” тарзида қўллаш,
5. Янги имло қоидалари асосида ягона имло луғати тузиш ва фақат шу луғат асосида ишлаш механизмини ишлаб чиқиш. Ўзбек тили ва адабиёти Университети ягона, кўп сўзли имло луғати ҳамда исмлар, жой номлари луғатини тузиб нашрга тавсия этса, республикадаги барча ўқув муассасалари, нашриётлар, таҳририятлар шу луғатлар асосида ишласа мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Мана шу ислоҳотлар алифбони қулайлаштириши ва оммалаштириши йўлида катта қадам бўлади. Лекин шунинг ўзи билан иш битмайди. Ҳозирда болаларга, мактаб ўқувчиларга, абитуриентларга, талабаларга мўлжалланган китоблар, дарслик ва қўлланмалар лотин алифбосида, кенг омма учун китоблар эса кирилл алифбосида чиқариляпти. Чунки лотин алифбоси етарлича оммалашмагани, кириллда ўқийдиганлар сони кўплиги сабаб кириллча китобларга талаб юқори, бозор шартларига риоя қилиб ишлайдиган нашриётлар эса китоблари яхши сотилиши учун харидор талабига кўра кириллча китоблар нашр этишади. Агар лотин алифбосида чоп этиладиган китобларга иқтисодий имтиёзлар яратилса ва уларнинг таннархи арзонлашса, кириллча китоблар эса қимматлашса, табиийки, кўпчилик лотин алифбосидаги арзонроқ китобни олади. Натижада бир ўқ билан икки қуён урилади: ноширлар лотин алифбосида китоб чиқаришга рағбатлантирилади, аҳоли ўртасида эса бу алифбони ўрганиш жадаллашади. Бундан ташқари олдимизга аниқ муддат қўйишимиз керак. Олайлик 3 ё 5 йилдан сўнг кирилл алифбосининг қўлланиш доираси чекланса ва бу доира мунтазам торайтириб борилса, албатта, одамларда лотинни ўрганишга рағбат пайдо бўлади. Тўғри, бу жиддий ва инқилобий йўл. Лекин лотинлаштиришни муваффақиятли амалга оширган қардош миллатлар тажрибаси бу усул самарали эканини кўрсатиб турибди.
Кириллга қайтсак-чи?
Шаҳноза Тўрахўжаева,
“Ҳуқуқ ва бурч” журнали, 2017 йил, январь